ФИФА Камерун терма жамоасининг ҳимоячиси Жоэль Матипга «Ливерпуль» клуби таркибида ўйнаш учун рухсат берди.
Аввалроқ, Камерун футбол федерацияси ФИФАга мурожаат қилиб, Матип ва яна 6 футболчини Африка кубогида иштирок этишдан бош тортгани учун жазолашни сўраган эди.
Аммо ФИФА футболчиларнинг бу ҳаракатларида қоидабузарликни топмади ва КФФ талабини рад этди.