Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Тақдир тақдирлаганда…»

Баҳо:
+ | -

Тарихдан биламизки, Фиръавн ўз қотили яқин орада туғилишини эшитгач, ҳар бир гўдакни ўлдиришга буюради. Лекин мунтазам қатллар натижасида, ёш авлод йўқолиб кетиши хавфи туғилганида, фармонини “бир йил оралаб”га алмаштирган. Лекин қизиғи шуки, унинг “қотили” айнан гўдаклар сўйиладиган йилда туғилган. Нега дейсизми? Кейинчалик Фиръавн: “Эҳ, ўша йили нега сўйдирмагандим-а!” демаслиги учун. Тақдир ана шундай мўъжизалари билан инсон ақлини енгиб чиқади.

Рус адабиётининг энг холис таҳлилчиси Белинский: “Шоҳасарларда битта камчилик бўлади, ёзувчининг маҳоратигина уни сизга сездирмайди”, деганди. Воқеалар занжири тизилганида якуни чиройли чиқиши учун қаердадир адиб айёрлик ишлатади. Реал ҳаётда деярли кузатилмайдиган воқеа ёки антиқа бир учрашув қўшиб кетиладики, шу билан занжирнинг узилиб қолган ўрни боғланади. Ёзувчи ҳаддан ташқари маҳоратли бўлса, сиз буни сезмайсиз. Аммо нўноқ асарларда мазкур кемтиклик яққол сезилиб туради. Голливуднинг номдор фильмларини иккинчи марта кўриб чиқсангиз, ўша тугунни илғагандек бўласиз. Биринчисида сезишингиз мушкул. Бу, уларнинг ютуғи, маҳорати ва сценарийнинг пухта ишланганидан далолат.

Ҳар қандай асар инсонлар ҳаётидан олинади, дейишади. Бироқ, ҳаётдаги воқеаларда ана шу занжирдаги узуқ жойни топа олмайсиз. Аниқроғи, унинг тугуни бўлмайди. Шундоқ, ҳаммаси бўлиши керакдек кетаверади. Мураккаб бўлса ҳам содда кўринишда кетаверади. Ҳайрон қоласиз: “Ия, шунақасиям бўлиши мумкинми?”, дейсиз бошида, бироздан сўнг: “Бундан бошқача бўлиши мумкин эмасди”, деб иқрор бўласиз. Чунки Тақдир одам томонидан ёзилмайди. У инсон асари эмас. Унинг Ёзувчиси мукаммал ёзади. Сиз инсоният тарихидаги исталган инсон тақдирига, тарихига назар ташланг, бу мукаммалликнинг турли кўринишларини кўрасиз. Бир-бирини такрорламайдиган, аммо бир-бирига ўхшайдиган тақдирлар…

Бугун ана шундай мукаммалликни англиялик Уэйн Руни фаолиятида кузатдим. “Қариб қолган”, “ўз имконияти даражасида ўйнай олмаётган”, “вужуди ақлига бўйсунмаётган” Руни “Манчестер Юнайтед”да юбилей голини урди. 94-дақиқада, жамоаси ютқазиб турганида урди. Гол ўз чиройи билан ҳам ўзидан олдинги 249 та голнинг олдига бемалол туша олади. Зарбанинг траекторияси геометрия фанидан сабоқ ёшларга! Фантастик гол!!!

Бўлиши мумкинмас, деди кўпчилик яна. Лекин голни такрор томоша қилишгач ва айниқса, бу тўп англиялик юлдуз фаолиятида рекорд натижага сабаб бўлганини билишгач, “ҳаммаси тўғрилигига” иқрор бўлишди. Қизиғ-а?!

“Сайёҳ” ва ҳар доимги навқирон Златан Манчестерга ташриф буюргач, Руни ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетганди. Чунки уни таққослаш мумкин бўлган одам келганди жамоага. Ундан тўрт ёш каттароқ ва ўйини тўрт баробар яхшироқ бўлган Иброҳимович Руни деган даҳони бир йилдаёқ бир четга улоқтириб юборди. Ўзи хоҳламаган ҳолда, албатта.

Бироқ… мана шу жойда ўша фильмлар ўз якунини ўғирлайдиган тақдир катта саҳнага чиқди ва Рунини муносиб тақдирлади. Англия терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган йигит Манчестер шаҳрининг ҳам қироли бўлиши керак эди ва бўлди ҳам!

Бу иш айнан Златан ташриф буюрган мавсумда бўлиши керак эди. Акс ҳолда, унинг қадри бу қадар баланд бўлмасди. Энди Манчестер мухлислари қирол борасида тортишиб юришмайди. Улар ҳамманинг ўрнини билиб олишди. Қирол Руни, қолганлар бир четга ўтсин…

Руний :)

Манба: maydon.uz
Киритилди: 11:55, 22.01.2017.
Ўқилди: 21493 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.