"Челси" дарвозабони Тибо Куртуа ҳужумчи Диего Коста билан бош мураббий Антонио Контенинг жанжаллашиб қолгани ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.
«Диего Коста билан бош мураббий Антонио Контенинг жанжаллашиб қолгани ҳақидаги миш-мишлар «Челси» учун ёқимсиз бўлди. Бу маълумот биз учун янгилик эди, аммо у бизга таъсир қилмади, чунки ҳақиқатни билардик.
Диего жароҳат олгани туфайли ўйнамади. Балки бу гаплар «Челси»ни мувозанатдан чиқариш учун айтилгандир, аммо уларнинг фойдаси бўлмади» - деди Куртуа Goal хабарида.