Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Олмалиқ" Россия клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

«Олмалиқ» клуби Новосибирскнинг "Сибирь" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Қизиқарли кечган баҳсда «Олмалиқ» футболчилари ғалаба нашидасини суришди.

Ўйиннинг дастлабки 25 дақиқасида рақиб фаолроқ кўринди. Секин-аста вазиятни тенглаштирган «Олмалиқ» аъзолари биринчи таймнинг сўнгги 5 дақиқасида икки гол уришга эришишди. Дастлаб 42-дақиқада Акбар Тўраев кучли зарба билан тўпни рақиб томон тепди. Ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилган Алтимурот Аннадурдиев бир ҳаракат билан тўпга югуриб чиққан рақиб посбонини ҳам алдаб ўтди ва тўпни бўш қолган дарвозага йўллади. Орадан кўп ўтмай ўнг қанотдан Алибобо Раҳматуллаев ошириб берган тўпни Дилшод Жўраев бир зарбада дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Иккинчи таймдаги ўзгаришлар «Олмалиқ» ўйинини янада кучайтирди. 55-дақиқада Дилшод Жўраев тўпни олдинги чизиққа етказиб берди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячилари сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтиришда хатоликка йўл қўйишди. Натижада Алибобо дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. У ҳам посбонни алдаб ўтди ва бўш қолган дарвозани ишғол этди.

Ўртоқлик учрашуви. 22 январь

"Миракл" спорт мажмуаси. Анталия

"Олмалиқ" - "Сибирь" 3:0

Голлар: Алтимурот Аннадурдиев 42, Дилшод Жўраев 45, Алибобо Раҳматуллаев 55.

"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Хуршид Мухторов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Момчило Дулович, Ислом Иномов, Алтимурот Аннадурдиев, Дилшод Жўраев, Игорь Йелич, Алибобо Раҳматуллаев, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Раҳматилло Бердимуродов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Муҳаммад Исаев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Шоҳназар Норбеков, Хуршид Ходжаев, Мурод Ражабов, Виктор Клишин, Дониёр Усмонов, Азизбек Суюнов.

Ҳакам: Карим Каримов (Озарбайжон) 

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 12:32, 23.01.2017.
Ўқилди: 5629 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3815]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3105]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2243]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2000]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1742]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1732]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1553]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1388]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1356]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик