«Севилья» клубининг спорт директори Рамон Мончи келажакда бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
«Севилья»да эришган ютуқларимни бошқа клубларда такрорлай оламанми, шуни текшириб кўришим керак.
Мен Италия ёки Францияда фаолият олиб бормоқчиман, бироқ айни пайтда «Севилья»ни тарк этиш ниятим йўқ. Буни қачон амалга ошишини ҳам аниқ айтолмайман. Бу клубда 30 йил ишладим ва уни тарк этиш вақти етиб келганини англасам, жамоани тарк этаман» - деди Мончи.