«ПСЖ» фанатлари Франция чемпионатидан ўрин олган ва якшанба куни ўтказиладиган «Монако» клубига қарши ўйинни бойкот қилишни режалаштирмоқда.
Гап шундаки, Paris Ultras Collective фанатлар гуруҳига маҳаллий полиция томонидан стадионга кириш тақиқлаб қўйилган эди. Яқинда бу тақиқ қисман олиб ташланган бўлса-да, баъзи мухлислар, шу жумладан гуруҳ раҳбари ҳамон стадионга киритилмаётганди.
Энди Paris Ultras Collective гуруҳи фанатлари «Монако» клубига қарши ўйинга ташриф буюрмай, клуб президенти Носир Ал-Хилайфийга босим ўтказиб кўрмоқчи.