Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Порту», «Ювентус» учун осон бўлмайдиган синов

Баҳо:
+ | -

22 феврал, Европа Чемпионлар лигаси 2016/2017 йилги мавсум нимчорак финали дастлабки ўйинларининг сўнгги кунида «Порту» Туриннинг «Ювентус» клубини қабул қилади. Кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида ғолибликка эриша олган бу икки жамоа ўртасидаги баҳс ҳам қизиқарли кечиши шубҳасиз.

Аввалги ўйинлар

Жамоалар бунгача жами уч марта тўқнаш келган ва «Порту» уларнинг бирортасида ғалаба қозона олмаган. 1984 йилда Базелда бўлиб ўтган Кубок эгалари кубоги финалида туринликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 2001/2002 йилги мавсум Чемпионлар лигаси биринчи гуруҳ босқичида эса «Ювентус» Туринда 3:1 ҳисобида устун келган бўлса, Портуда ҳисоб очилмаган.

Ўйин атрофидаги фактлар

Мусобақанинг икки карра ғолиби «Порту» сўнгги 3 мавсумда иккинчи марта плей-офф босқичида иштирок этмоқда. Икки йил аввал португалияликлар нимчорак финалда «Базел»ни енгиб, чорак финалда «Бавария»дан енгилган эди. Ушбу мавсумда эса гуруҳ босқичида жамоа ўз майдонида 7 очко жамғарди. «Брюгге» 1:0 ҳисобида мағлуб этилган баҳс «Порту» учун Чемпионлар лигасида ўз майдонида ўтказган сўнгги беш ўйиндаги илк ғалаба бўлди. Сўнгра Англия чемпиони «Лестер» 5:0 ҳисобида таслим этилди.

Еттинчи марта Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқишга ҳаракат қиладиган «аждарҳолар» италиялик меҳмонларга қарши сўнгги олти ўйинида мағлуб бўлмаган (3 ғалаба ва 3 дуранг). Ундан олдинди 7 ўйиннинг эса фақат 1 тасида ғалаба қозонган (3 дуранг ва 3 мағлубият). Италян жамоаларига қарши жами 28 ўйин ўтказиб, 8 ғалаба, 9 дуранг, 11 мағлубият қайд этган. Жумладан, ушбу мавсумда саралаш босқичида «Порту» Италиянинг «Рома» жамоаси тўсиғидан ўтган эди.

«Ювентус» ушбу мавсумда гуруҳ босқичидаги меҳмондаги барча ўйинларда ғалаба қозонди. Туринликлар Чемпионлар лигаси чорак финалида 10-марта иштирок этиш учун ҳаракат қилади, бироқ улар бу вазифани сўнгги 6 уринишдан фақат иккитасида уддалаган. Ўтган мавсум нимчорак финалида «Ювентус» «Бавария» билан иккала ўйинда ҳам асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган ва мюнхенликлар қўшиб берилган таймларда яна икки гол уришга эришган эди.

Туринликлар сўнгги марта португал жамоасига қарши 2013/2014 йилги Европа Лигаси ярим финалида ўйнаган: ўшанда «Бенфика»га мағлуб бўлган жамоа «Ювентус Стадиум»даги финалда ўйнаш имкониятини қўлдан чиқарган эди. «Ювентус» португал жамоаларига қарши жами 11 та ўйин ўтказиб, 5 ғалаба, 2 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган (меҳмонда 1 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият). 4 мағлубиятнинг барчаси «Бенфика»дан қабул қилиб олинган.

Таниш чеҳралар

«Ювентус» футболчиси Алекс Сандро 2011-2015 йилларда «Порту» сафида ўйнаб, икки марта Португалия чемпиони бўлган. Туринликлар ҳимоячиси Дани Алвешнинг Испания Ла Лигасидаги илк голи 2003 йилда «Севиля» сафида ўша пайтда «Реал» дарвозабони бўлган «Порту» посбони Икер Касиляс дарвозасига урган.

Шунингдек, Касиляс қўриқлаган «Реал» дарвзоасига «Ювентус» футболчиларидан Миралем Пянич 2010 йилда «Лион» сафида, Марио Манжукич 2014 йилда «Атлетико» сафида гол урган. Касиляснинг «Реал» сафидаги Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйини 2014/2015 йилги мавсум ярим финалида айнан «Ювентус»га қарши Мадридда бўлган. Ўша ўйин 1:1 ҳисобида якунланган ва икки ўйин натижасига кўра туринликлар финалга йўл олган эди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:56, 30.01.2017.
Ўқилди: 5508 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.