«Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2017»да иштирок этаётган «Машъал-2» жамоаси 3-турда “Қўқон-1912-2” жамоасига қарши майдонга тушиб, 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳар икки жамоа ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлади. «Машъал» жамоасининг биринчи ҳужумидаёқ вазият гол билан якунланиши мумкин эди. «Газчилар»нинг берган зарбасини рақиб дарвозабони маҳорат билан бартараф этди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, устунлик секин-аста рақиб томонига ўтди. Қўқонликлар “Газчилар” дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Аммо барча уринишлар бесамар якунланаверди. 30-дақиқада «Машъал» ҳужумчиси Фарруҳ Шотурсунов дарвозабон билан бирга–бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан уч дақиқа ўтиб, мувозанат тикланди. Рақиблар футбочиси Андрей Сидоров дарвозани ишғол этди. Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.
Иккинчи бўлимда “Машъал” жамоаси ўйинни яхши бошлашди. 62-дақиқа рақиблар дарвозамиз олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Ориф Мамажоновнинг зарбасидан кейин посбон тўпни ушлаб олишда хатоликка йўл қўйди. Аммо тезда хатосини тўғирлади. 69-дақиқага келиб, «Машъал» пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Шотурсуновнинг ўн бир метрли нуқтадан берган зарбасини Абдуллаев қайтарди. Аммо қайтган тўпни Фаррухнинг ўзи дарвозага аниқ йўллаб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Учрашув шу ҳисобда якун топди.
«Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2017», «Д» гуруҳи
3-тур
“Машъал-2” – “Қўқон-1912-2” – 2:1 (1:1)
Голлар: Фаррух Шотурсунов-30, 69. – Андрей Сидоров-33.
“Машъал-2”: 35. Жавоҳир Ильясов, 33. Шаҳзод Абдураҳимов, 2. Искандар Шойқулов, 8. Мирзакамол Камолов, 29. Жамолиддин Убайдуллаев, 17. Владислав Павленко, 13. Шаҳзод Шайманов, 19. Мақсад Муҳаммедов, 27. Фаррух Шотурсунов, 6. Аббос Амонов, 96. Шохрух Достонов.
Захира: 30. Ботир Носиров, 9. Хумоюн Муртазоев, 28. Марадона Сафаров, 22. Жонибек Мирзақулов, 55. Аваз Агалиев.
“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев, 6. Ислом Каримов, 8. Иброҳим Раҳимов, 10. Иқбол Маликжонов, 11. Иброҳим Мухторов, 14. Муҳаммаданас Ҳасанов, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Андрей Сидоров, 19. Шохрух Холматов, 22. Ориф Мамажонов, 27. Исмоил Охунжонов.
Захира: 1. Сухаил Жумабоев, 2. Рамзбек Исақов, 4. Сардор Исақов, 5. Дониёр Тўлашев, 21. Достон Мелиқўзиев, 25. Дилшод Баратов, 26. Иброҳим Аҳмаджонов.