Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Қаҳрамон Асланов мақоласи: "Халқ жамоаси"

Баҳо:
+ | -

Роппа роса уч йил олдин Жозе Моуриньо Хуан Матани “Манчестер Юнайтед”га сотганди.

Аслида бу келишув январнинг бошида ҳал қилинган бўлса-да, лондонликлар трансфернинг расмийлашишини ойнинг иккинчи ярмига чўзишганди. Сабаби, ўша йилнинг 19 январь куни “Челси” “Манчестер Юнайтед”ни ўз майдонида қабул қилган ва 3:1 ҳисобида мағлуб этган. Айнан ўша ўйиндан кейин трансфер жараёни тезлашиб кетганди. Менимча, Жозе ҳатто ўша бир ўйин учун ҳам рақибини кучайишини истамаганди.

Қашқадарё жамоаси “Насаф” Осиё чемпионлар Лигасида тўп сураётган паллада хуан Матанинг трансфери ҳақида ёзишим мантиқсиз. Аммо масала халқ жамоаси ҳақида борар экан, Қашқадарё жамоаси четга чиқиб туради. Аслида “халқ жамоаси” деган атаманинг маъноси ҳам шу – жамоа мухлисларининг айтишича, “Пахтакор”га бутун мамлакат бўйлаб мухлислик қилар экан. Билмадим.

Энди тасаввур қилинг, катта стадион. “Пахтакор” ўйнаяпти. Осиё чемпионлар лигасида эмас, буни биламиз, Ўзбекистон чемпионатидаги бир рақиби билан. Трибуна тўла одам. Бир ярим мингта.

“Пахтакор” рақибига 0:1 ҳисобида ютқазмоқда. Рақиб кимлиги қизиқ эмас. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари. “Пахтакор” тнмай ҳужум қиляпти. Тасаввур қилдингизми?

Шу пайт стадион диктори “Хурматли мухлислар, “Пахтакор” ҳужумчиси Жалолиддин Машариповни ўн миллион долларга Қатарга сотиб юборди!!!” деб бақира бошлади. “Сотиб юбордииииииии” деб чўзиб айтди, бақирди. Бутун стадион ларзага келди. Бошқа мухлислар, масалан Қашқадарё жамоаси мухлислари “гоооооооол” деб бақиради-ю, шу каби, халқ жамоаси мухлислари “пуууууууул” деб бақириб юбордилар. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари, ҳамма бир-бирини қучоқлаган, табриклаган, шапкалар тепага отилган...

Жамоа мураббийи қўлини самалёт қилиб майдон четида айланиб юрибди. Ёрдамчилари уни қучиш учун орқасидан югуриб ета олишмаяпти. Футболчилар хурсанд.

1:0 ҳисобида ютаётган нариги жамоа футболчилари эса, бошини ушлаб ўтириб олишган. Уларнинг мураббийи асабий, ахир улар ўз футболчиларини ўн миллионга Қатарга сотишгани йўқку?

Ўйин тугади. Мухлислар ўйинни тарк этишни исташмаяпти. Ҳечким кетгиси келмаяпти. Бу онларни ҳамма биргаликда, елкадош бўлиб ўтказмоқчилар. Қарсаклар тинмаяпти. “Пахтакор”, “Пахтакор” деган ҳайқириқлар стадион тугул, “Мустақиллик хиёбони”ни ҳам тутиб кетган. У ердагилар ҳам стадиондан келаётган ажиб бир бахтнинг товушини эшитиб турибдилар. “Кимдир сотилибди шекилли” деб қўяди автобус шофери шеригига.

Гурра гурра бўлиб стадиондан чиққан ёш болалар автобусни тўлдирадилар.

“Нима бўлди, натижа?” - деб сўрайди шофёр қизиқиб. “Ўн миллион” деб жавоб беришади болалар деярли хор бўлиб. “Ким?” – “Машарипов” – “Маладес”

Яхши бўлди. Шаҳар кезаётган инсонларнинг кайфияти Тошкентга янада чирой баҳш этади. Бугун уйларда тошойналар синмайди. Бугун қизалоқлар катайсага чиқишади.

Утопияга ўхшайди-а? Лекин “Пахтакор” етакчи футболчиси Жалолиддин Машарипов “Локомотив”га ўтганини эшитиб, ҳайрон қолдим. Агар футболчи сотиб юборилганда, бошқа гап, тушунардим – балки футболчи мураббий билан чиқишмагандир, балки футболчи Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчидир, балки... тушунаман.

Аммо ижарадан мақсад нима? “Пахтакор”нинг асосий мақсади рақибларини ютиш, гол уриш эмас, футболчиларини ОЧЛ да, терма жамоада кўз-кўз қилиб, Хитой, Малайзия ёки Қатарга сотиш бўлса, ғалати эмасми?

Аслида бунақа жамоалар кўп. Европада ҳам. Лекин “Аякс” ҳам, “Порту” ҳам, бошқаси ҳам, ўз футболчисини реклама қилиш учун “ПСВ”га ёки “Бенфика”га ижарага бермас. Ахир футболчининг сотиш мақсади, жамоанинг чемпионлик учун курашиш мақсади билан терс келиб қолади-ку! Футболчиларни ОЧЛ да реклама қилиш учун, ОЧЛ га йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қилиш мантиқан халқбопроқ эмасми?

Халқ жамоаси мухлислари, яъни халқ нима учун мухлислик қилади энди?

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:33, 31.01.2017.
Ўқилди: 8611 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.