«Монако» ҳужумчиси Ласина Траоре Хихоннинг «Спортинг» клубига ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Агар унинг трансфери амалга ошса, футболчи Испания чемпионатидаги энг баланд бўйли футболчига айланади, деб хабар бермоқда Marca.
Айни пайтда, бўйи узун футболчилар рўйхатини «Малага» ва Украина терма жамоаси дарвозабони Денис Бойко бошқармоқда - 198 сантиметр. «Севилья» яримҳимоячиси Стивена Н'Зонзининг бўйи – 196 см. Ласина Траоренинг бўйи эса 203 см.
Маълумот ўрнида, «Спортинг» клуби футболчининг ижараси учун 1 млн евро тўлайди. Траоре мавсумнинг дастлабки ярмини ЦСКА клубида ўтказиб, 21 ўйинда 6та гол урган эди.