«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли Италия клубларининг қишки трансферларидан кўнгли тўлмаганини баён қилди.
Футболчи трансфер дарчасининг сўнгги кунига бағишлаб, Sky Sports телеканалида намойиш этилган шоуни томоша қилганидан сўнг, твиттер саҳифасида: «Sky Sports'даги қизлар трансфер янгиликларидан кўра қизиқарли бўлди» - деб ёзди.
Италия матбуоти, трансфер дарчасининг сўнгги кунида, Андреа Раноккиани «Ҳалл Сити»га ва австралиялик футболчи Трент Сейнсберини «Интер» клубига ўтишини эътиборга молик воқеа деб ёзишди.