«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо асосий таркибга кириш учун Антони Марсьял ва Генрих Мхитарян ўртасидаги рақобат борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Антони ўзининг позициясида ўйнайдиган бошқа футболчиларга нисбатан яхшироқ ишлаши лозим. Бизда вариантлар кўп. Мхитарянни захира ўриндиғига ўтказиб қўйишимни истайсизми? Ахир Англия кубоги доирасида «Уиган»га қарши ўйинда энг яхши футболчи бўлди. Мен бундай қила олмайман.
Футболчиларнинг ўзлари асосий таркибдаги кириш ҳуқуқини қўлга киритишади. Мен шунчаки уларнинг меҳнатларини таҳлил қиламан ва адолатли бўлишга ҳаракат қиламан. Мхитарян ҳозир яхши формада, шунинг учун у «Халл»га қарши ўйинда майдонга тушади. Ҳаммаси оддий», — дейди Моуриньо.