"Челси" бош мураббийи Антонио Конте АПЛнинг 24-турида "Арсенал"га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.
2016 йилнинг 24 сентябрида "Челси" "каноинирлар"дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шундан сўнг "арситократлар" қаторасига 13 учрашувда ғалаба қозониб, АПЛда етакчиликни қўлга олдилар.
"Биз жадвални бошқариб боряпмиз, бу зўр. Биз бошқа жамоаларнинг ўйинини кузатмай, ўз ўйинларимизда диққатимизни сақлаяпмиз ҳамда ғалаба қозоняпмиз.
Яна 15та учрашув қолди, унда 45 очко ўйналади. "Ливерпуль"дай жамоа билан дуранг ўйнаганимиз яхши бўлди. Аммо энди соврин учун курашаётган бошқа жамоа - "Арсенал" билан ўйин ҳақида ўйлаяпмиз.
Биринчи даврада 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганимизни ёддан чиқарманглар, бу биз иккинчи даврада бутунлай бошқа жамоа бўлганимизни исботлаш учун яхши имконият.
Биз уйда ўйнаймиз - бу жуда муҳим ўйин, аммо бизни қийин ўйин кутиб турибди", - дейди Конте.
"Челси" - "Арсенал" учрашуви 4 февраль куни бўлиб ўтади.