Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

«Сурхон» профессионал футбол клуби танлов эълон қилади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 2017 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати биринчи лигасида Сурхондарё вилояти шарафини «Сурхон» (Термиз) футбол клуби ҳимоя қилади.

Бу клуб ўтган мавсумда Жарқўрғонинг «Нефтчи» ва вилоятнинг бошқа жамоалари таркибларида тўп сурган маҳаллий футболчилар ҳисобига шакллантирилади. Айни чоғда Термизда профессионал футбол клуби фаолиятини тўғри йўлга қўйиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда «Сурхон» ПФК раҳбарияти жамоа аъзолари учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун барча имкониятларни ишга соляпти.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси талабларига кўра, ҳар бир футбол клуб ўз рамзи (логотипи) ва байроғига эга бўлиши лозим. Шуни ҳисобга олган ҳолда «Сурхон» ПФК раҳбарияти жамоа учун логотип яратиш мақсадида танлов эълон қилади. Танловда профессионал дизайнерлардан ташқари истаган футбол мухлиси ўз ижодий ишлари билан қатнашиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун айтиш керакки, яратиладиган янги логотипда футбол элементлари билан бир қаторда Сурхондарё вилояти, шунингдек, кўҳна ва ҳамиша навқирон Термиз шаҳри тимсолини ифодалувчи белгилар ҳам акс этиши талаб этилади. Келаси йили “Сурхон” жамоаси ташкил топганлигининг роппа-роса ярим асрлик тўйи нишонланади. Воҳаликлар мавсумни ўзларининг анъанавий сариқ ва кўк либосларида ўтказиши режалаштирилмоқда. Логотипни яратишда ушбу жиҳатларга ҳам эътибор қилинса айни муддао бўларди.

Танлов 12 февралга қадар давом этади. Якунда тақдим этилган ижодий ишлардан энг маъқул ва муносиби “Сурхон” профессионал футбол клуби логотипи учун танлаб олинади.

Танловда ғолиб чиққан муаллиф футбол клуби маъмурияти томонидан моддий рағбатлантирилади.

Мурожаат учун телефон: +998907474777.

Ўз ижодий ишларингизни қуйидаги электрон почта манзилига жўнатишингиз мумкин: surkhon1968@mail.ru

Барчани танловга таклиф этамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:55, 02.02.2017.
Ўқилди: 8845 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.