УЕФА ташкилоти, футболчилари Евро-2016 мусобақасининг саралаши ва финал босқичида иштирок этган клубларга мукофот пулларини тарқатди.
Умумий ҳисобда 641 клубга 150 миллион евро маблағ тарқатилди. Ундан 100 млн евро финал босқичи учун, 50 млн евро саралаш босқичи учун ажратилди.
Евро-2012 мусобақасида тўланган мукофот пулларининг миқдори 100 млн еврога тенг эди.