"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Юнайтед"даги ҳамкасби Жозе Моуриньонинг ўзи ҳақида гапирганига изоҳ берди.
Португалиялик мутахассис ҳакамлар унга нисбатан жуда қаттиққўллик қилишаётгани, аммо Клоппга кўп ижозат бераётганлари ҳақида гапирган эди.
"У қачон бундай деди? Буни эшитгандай бўлдим, бу муаммо эмас. Ҳакамлар мураббийларга турлича муносабатда бўладиларми, буни билмайман, бу тўртинчи ҳакамга боғлиқ.
Мен, Жозе, Арсен (Венгер ) – баъзи ҳолларда ўзимизни яхши тутмаймиз. Биз турличамиз. Баъзан бизга жарима солишади, баъзан - йўқ. Бу биз истаган нарса эмас, бу тактика ҳам эмас. Ёшлигимда бундан баттаралари бўлган. Мен ўсяпман.
Жозе нима учун мен ҳақимда гапирди, билмайман. Буни унинг ўзидан сўранг", - дейди Клопп.