Габон мамлакатида ўтган Африка миллатлар кубоги мусобақаси ниҳоясига етди. Финал учраушвида Камерун терма жамоаси Мисрни мағлуб этиб мусобақа ғолибига айланди.
Камерун терма жамоаси ушбу мусобақда бешинчи марта ғолиб чиқди, охирги марта 2002 йилда чемпион бўлган эди.
Биринчи бўлимда Эл Ненни киритган тўп эвазига мисрликлар устунлик қилган бўлсалар, иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Нкулу ҳисобни тенглаштирди. Учрашув тугашига икки дақиқа қолганида Венсан Абубакар терма жамоасига чемпионликни олиб келган голини урди.
Шундай қилиб, Камеркн терма жамоаси Африка миллатлар кубоги мусобақаси ғолиби бўлди ва энди шу йили Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасида Африка қитъаси шарафини ҳимоя қилади. Африкаликлар Германия, Чили ва Австралия билан бир гуруҳда кураш олиб борадилар.
Африка кубоги-2017
Финал
Миср – Камерун 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 22 Эл Ненни, 1:1 – 59 Нкулу, 1:2 – 88 Абубакар.
Миср– Эл Ҳадари, Габер, Хегази, Фатҳий, Уарда, Салаҳ, Эл Саид, Ҳамид, Трезеге (Субҳий, 66), Эл Ненни, Ал Муҳаммадий.
Камерун – Ондоа, Нгаде-Нгаджуи, Ойонго, Фэ, Тейку (Нкулу, 31), Бассогог, Сутчин-Джум, Сиани, Муканджо, Зуа (Манджек, 90), Тамбе (Абубакар, 46).
Огоҳлантиришлар: Абубакар (89), Фэ (90), Собхи (90), Бассогог (90).