Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Uzbek Tigers россиялик боксчилардан устун келган Қозоғистон жамоасига қарши курашади

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг 2-турини ҳам Ўзбекистон терма жамоаси сафарда ўтказади. Uzbek Tigers жамоасининг навбатдаги рақиби Қозоғистоннинг Astana Arlans клуби бўлади.

Тўқнашувлар 18 февраль куни Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида ўтади. Унда ҳам одатга кўра Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг беш нафардан боксчиси ўзаро рингга кўтарилади.

Қайд этиш керак, Рио—2016 қаҳрамонларисиз China Dragons билан беллашган Uzbek Tigers 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Унинг бўлажак рақиби Astana Arlans эса Москва шаҳрида Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасидан устун келди — 3:2.

Қозоғистонлик боксчилардан Ильяс Сулейменов (56 кг), Абилхон Аманқулов (75 кг) ва Антон Пинчук (91 кг) рақибларини мағлубиятга учратган. Темиртас Жусупов (49 кг) ва Дилмурат Мажидов (64 кг) мағлубият аламини тотиб кўрган.

Қозоғистон термасига қарши рингга чиқадиган Ўзбекистон термаси аъзоларининг номи келаси ҳафта эълон қилинади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:22, 06.02.2017.
Ўқилди: 5745 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.