«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне Бельгиянинг 2016 йилда хорижда тўп сурувчи энг яхши футболчиси деб топилди.
25 ёшли футболчи бу совринни қаторасига 2-марта қўлга киритди. У сўровнома натижаларига кўра, Эден Азар («Челси») ва Янник Феррейра-Карраскони («Атлетико») ортда қолдирди.