«Тенерифе» яримҳимоячиси Гаку Шибасаки клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, шартномани бекор қилишни сўради.
Marca хабарига кўра, япониялик футболчи Испаниядаги ҳаётга кўниколмай, уйга қайтишни истаб қолган. Қизиғи шундаки, 24 ёшли Шибасаки бор йўғи 10 кун олдин «Кашима Антлерс» клубидан келиб қўшилган эди.