Қатар юлдузлар лигасининг навбатдаги турида "Ал-Жаиш" клуби сафарда "Шаҳания"га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборли томони, меҳмонларнинг ҳар иккала голи Сардор Рашидов ҳисобига ёзилди. Ўзбекистонлик футболчининг жаримадан киритган иккинчи голи жуда чиройли чиқди.