«Барселона» ҳимоячиси Алейш Видал Испания чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Алавес» (6:0) клубига қарши ўйинда оғир жароҳат олди.
85-дақиқада Видал рақиб футболчиси билан тўқнашди, натижада оёғи тўпиғидан чиқиб кетди. Энди у жарроҳлик амалиётини ўтайди ва 5 ой давомида майдонга тушолмайди.