"Сандерленд" ҳужумчиси Жермейн Дефо жамоанинг энг ёш мухлисларидан бири, саратон касаллигига чалинган Брэдли Лоурини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
"Сандерленд" футболчилари — О'Ши, Манноне, Ларссон ва Дефо 5 ёшли Брэдлига сюрприз тайёрлаган ҳолда, уни кўргани шифохонага ташриф буюришди. Болакай эса улардан кечаси билан ўзининг ёнида қолишларини сўради. Дефо унинг илтимосини бажарган ҳолда, туни билан Лоурининг ёнида қолди.
Маълумот ўрнида, аввалроқ "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳам Брэдли билан учрашиб, унга жамоа футболчилари имзоси туширилган футболкани совға қилганди.