«Барселона» ҳимоячиси Алеиш Видаль шифохонадан чиқарилди.
"Алавес"га қарши ўйинда рақиб футболчиси билан тўқнашув туфайли Видалнинг оёғи тўпиғидан чиқиб кетганди. Шу боис, бугун футболчининг оёғи операция қилинди. Операция муваффақиятли ўтди ва футболчи шифохонадан чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жароҳат туфайли Алеиш Видаль 5 ойга сафдан чиқди.