Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Матадор» важоҳати ёхуд Кавани ўйинига назар

Баҳо:
+ | -

Эдинсон Кавани машҳур Педро Паулета натижасини такрорлади, бироқ ҳамон Златан Ибрагимовичдан ортда боряпти. Уругвайлик тўпурар Европада ҳаммадан кўп гол урмоқда, бироқ ҳаттоки, ҳамюрти Луис Суаресчалик ҳам эътироф этилмаяпти. Soccer.ru сайтининг қуйидаги мақоласи айнан хизматлари етарли даражада баҳоланмаётган бақувват ҳужумчи - «Матадор» ҳақида.

Златандан ўтиб кетадиган йигит

«ПСЖ» тарихидаги энг яхши тўпурар мақоми узоқ вақт 20 йиллик рекордни янгилаган Педро Паулетага тегишли бўлди. У чиндан ҳам, зўр ўйнарди, бироқ ҳеч қачон дунё миқёсида мега-юлдуз саналган эмас. Хуллас, португалиялик ҳужумчи 211та ўйинда 109та гол урганча «ПСЖ» «шоҳи»га айланганди. Бу унинг ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинда 0,52 гол ҳосил қилганига далолат - аср боши учун ёмон натижа эмас. Бироқ Педро рекордини «қулатган» ҳужумчида ушбу кўрсаткич янада баландроқ - 1та ўйинда 0,87 гол. Боз устига, жаноби Ибрагимович ўз ҳисобидаги 50та голни парижликлар билан хайрлашув мавсумида нишонлади. Бироқ швед голеадори Эдинсон Каванидан нақ 6 ёш катта. Айтиш жоиз, уругвайлик ҳужумчи Паулета натижасини такрорлашга анча кам вақт сарфлади. Тўғрироғи, 109та гол маррасини Педрога нисбатан тезроқ забт этди. Ҳа, унда самарадорлик коэффициенти Златанникига қараганда, паст - 1та ўйинда 0,62та гол. Лекин клуб тарихидаги иккинчи голеадор бўлиш ҳам катта натижадир. Қолаверса, унда тўпурарлар рўйхатининг 1-ўрнига чиқиш учун имконият ҳам, вақт ҳам етарли. Айниқса, ҳозирги самарадорлигини ҳисобга олсак. Кавани жорий мавсум барча турнирлар ҳисобидан 28та ўйинда 29та гол урди - ақлни шошириб қўядиган натижа. Ваҳоланки, Парижда Эдинсон мудом эътирозлар домида юради ва ўзи янги клуб қидираётганини ҳеч қачон яширган эмас. Энг диққатга сазовор томони, уругвайлик ҳужумчи кетма-кет 7 йилдан буён 25тадан кам гол ураётгани йўқ. Шулардан 5тасида эса, 30та гол маррасидан ошди. 7 йил - бу футболда катта муддат ва савия белгиси. Уругвайликни етакчилик масаласида Ибрагимович билан таққослаш ноўрин, аммо у рақиб дарвозаси томон доимо йўл топади. 1,5 йилча аввал Каванининг отаси - Луис унинг кайфиятини жуда пасайтириб юборганди. Яъни маст ҳолда автомобиль бошқариб,  19 ёшли мотоциклчи ҳаётига зомин бўлди. Натижада Эдинсон ўзини ўнглаб олиш учун бироз тин олди. Зеро, ҳимоячилар уни издан чиқаришга уринишганди: «Отанг 20 йилга қамалади. У қотил». Футболчининг бундай вақтларда одатий маромда ишлаши жуда қийин. Лекин вақт ҳар қандай дардни даволайди, агарда инсон характери кучли бўлса...

Жаҳоннинг энг қадрланмаган ҳужумчиси?

УЕФА ЧЛ гуруҳ раунди рамзий термасига Левандовски ёки Роналдуни эмас, айнан Каванини киритди. Яъни у Мертенс ва Мессига шерик бўлди. Ҳар кимда қардланмаган ёки баҳоси ошириб юборилган футболчилар масаласида шахсий фикри-рўйхати бор.

Бироқ рақамлар ва фактлар асосида тузилган рейтинглар муҳимроқ аҳамият касб этади, барибир. Демак, Кавани аввалги мавсум якунларига кўра, сифатли ўйин намойиш қилган, аммо эътибордан четда қолган юлдузлар орасида камида кучли учликдан жой олади. Кўпчилик баралла эътироф этилди - португаллар, французлар, Евро-2016нинг бошқа қаҳрамонлари, ҳаттоки, Америка кубоги ғолибига айланган чилиликлар... «Реал» ва «Барселона» юлдузларига ҳам талаб даражасида урғу берилди. Энди ҳамма Златан ҳақида гапиряпти, негаки, у АПЛга йўл олди ва голлар урмоқда. Диего Коста,  Эден Азар ва Контенинг бошқа шогирдлари ҳам радарлар нигоҳига қайтишди. Каванини эса фақат омадли гол «бўрони»дан кейингина эслашди. Шунда ҳам номига...

Ваҳоланки, CIESнинг статистик таҳлили натижаларига қарасак, Роналду ва Месси ортида айнан Кавани ҳамда Жеко бор. «Реал» етакчиси 94 ва «Барса» юлдузи 93 баллга эга, Эдинсон ҳисобида эса 92 очко бор. Криштианунинг охирги ҳафталарда кўрсатган ўйинларини назарда тутиб, бемалол тахмин қилиш мумкин: Месси ва Кавани ундан ўзиб кетишга улгуришган. Агар фақат марказий ҳужумчилар рейтингини олсак, унда Кавани мутлақ пешқадам. Шунга қарамай, ҳамон сояда қолмоқда. У бунга кўникиб ҳам кетган. Дейлик, Уругвай термасида Форлан ёки Суарес, Парижда эса Ибрагимович ортида юрган. Шу маънода айтсак, Кавани худди Франциядаги Бэйл, гўё.

Юқори спорт формасига қайтиш

Эдинсон ўзи учун энг муваффақиятли давр сифатида 2011 йилни тилга олади. У ҳақ, ўшанда «Наполи»да чиндан ҳам, қудратли ҳужумчидек гавдаланганди. Лекин жорий мавсумдаги асосий кўрсаткичлари ҳам чакки эмас. Умуман, мақолага илова қилинган жадвалда қараб, уругвайликнинг «ПСЖ»да нақадар муҳим роль ўйнашини яққол тушуниш мумкин.

Эдинсон «Барселона»ни тўхтатишга қодирми?

Бу саволга яқин орада жавоб оламиз. Тан олиш керак, «ПСЖ» - «Барселона» жуфтлиги ЧЛнинг илк «плей-офф» раундидаги энг мураккабларидан биридир. Айни пайт Каванининг умумий ҳолати яхши эканлиги тушунарли, бироқ у «Олтин бутса» учун пойгада Пьер-Эмерик Обамеянгдан ортда қоляпти. Тўғри, бу борада ҳам унга қийин - Франция чемпионатида урилган голлар коэффициенти нисбатан паст. Муҳими, жамоавий муваффақият ва  Унаи Эмери клуби ҳал қилувчи паллаларга яқинлашмоқда. Кавани - испаниялик мутахассиснинг ҳужумдаги асосий қуроли. Жаҳонда Эдинсон билан таққослашга арзийдиган ажойиб марказий ҳужумчилар кўп. Хуллас, «Матадор»нинг жамоаси ЧЛда «Барселона»га бас келолмаса, у Франция лигасида ҳаттоки, 40та гол урган тақдирида ҳам, эътибордан четда қолаверади. Эдинсон буни яхши тушунади ва бўлажак баҳсларда борини бериши тайин. Зеро, «ПСЖ» учун асосий вазифа - еврокубокларда муваффақиятли иштирок этиш. Демак, яна озгина сабр қиламиз. Факт шуки, «Матадор» ҳозирда голларга ташна.

Қизиқарли фактлар

*** Кавани жорий мавсум топ-лигаларда 20та гол маррасига етган биринчи футболчи бўлди. Январь ойидаёқ.

*** Битта голга кетадиган вақт (ўртача ҳисобда)ни деярли икки баравар қисқартирди. Ҳайратланарли кўрсаткич.

*** «ПСЖ»нинг жорий чемпионатдаги голларидан  нақ 50 фоизи айнан Каванига тегишли. Ҳаттоки, Лаказетт («Лион»)нинг кўрсаткичи ҳам бундан паст.

*** Унинг жами 36та аниқ зарбасидан 21таси гол билан тугади. Аввалги мавсумда 60та уринишдан атиги 19та гол ҳосил қилганди.

КАВАНИ ЛИГА 1да: УМУМИЙ СТАТИСТИКА

 

 

 Мавсум-  2013+2014

 Мавсум- 2014+2015

 Мавсум- 2015+2016

 Мавсум- 2016+2017

 Ўйин

 30

 35

 32

 19

 Дақиқа

 2298

 2628

 2309

 1469

 Гол

 16

 18

 19

 20

 Гол фоизи*

 19

 22

 19

 49

 1та голга сарфланган  вақт**

 144 дақиқа

 146 дақиқа

 122 дақиқа

 73 дақиқа

 Самарали узатма

 1

 1

 5

 0

 Зарба (аниғи)

 89 (37)

 116 (60)

 85 (45)

 67 (35)

 Узатма аниқлиги

 85,5 фоиз

 82 фоиз

 85,4 фоизи

 81,9 фоизи

 Узатма фоизи***

 3

 2

 7

 2

* - «ПСЖ»нинг жами голларига нисбатан; ** - ўртача ҳисобда; *** - «ПСЖ»нинг жами узатмаларига нисбатан.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:05, 13.02.2017.
Ўқилди: 6145 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.