«Сент-Этьен» ҳимоячиси Флорентен Погба Европа лигасининг 1/16 финалидан ўрин олган, укаси Поль тўп сураётган «МЮ» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрини билдирди.
«Поль билан иккаламизнинг иштиёқимиз кучли. У ҳам, мен ҳам бу баҳсни кутмоқдамиз. Агар у мендан ўзиб кетмоқчи бўлиб югурса, чалиб йиқитиш керак бўлса, йиқитаман. Унга жароҳат етказмоқчимасман. Бироқ тўхтатиб қолиш учун қоида бузишга тўғри келса, бузавераман» - деди катта Погба.