«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри жорий мавсумда жамоанинг асосий мақсади – Италия чемпиони бўлиш экани ҳақида гапирди.
«Ювентус»нинг жорий мавсумдаги асосий вазифаси – қаторасига 6-марта скудеттони ютиш ҳисобланади. Агар буни амалга оширсак, афсонага айланамиз.
Ҳозир диққат эътиборимиз чемпионат ўйинларига қаратилган. Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Порту» клубига қарши ўйингача 9 кун бор, Италия кубогининг яримфиналидан ўрин олган «Наполи» клубига қарши ўйингача эса ҳали узоқ» - деди Аллегри Goal хабарида.
Италия чемпионатининг 24 туридан сўнг «Ювентус» биринчи ўринни эгаллаб турибди.