Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Чоракфинални соғинган «Арсенал»

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси нимчоракфинали доирасидаги энг қизиқарли баҳслардан бири шубҳасиз Лондоннинг «Арсенал» ва Мюнхеннинг «Бавария» жамоалари ўртасида кечади. Жамоалар сўнгги уч йилда олти марта тўқнаш келгани эсга олинса, буни одатга айланган баҳс ҳам дейиш мумкин. Хўш, бу сафар лондонликлар нохуш анъанага чек қўя оладими?

2013/2014 йилги мавсум нимчорак финалида Лондонда 2:0 ҳисобида устун келган «Бавария» Мюнхенда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Ундан олдинги мавсум нимчорак финалида эса мюнхенликлар Лондонда 3:1 ҳисобида, лондонликлар Мюнхенда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Меҳмонда урилган гол «Бавария»ни чорак финалга олиб чиққан эди. Ўтган мавсумда эса гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинларда Лондонда «Арсенал» 2:0, Мюнхенда «Бавария» 5:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўзил ва Мустафи: немислар тўқнашуви

Немис жамоасига қарши ушбу баҳсда лондонликларнинг германиялик икки футболчиси – Месут Ўзил ва Шкодран Мустафи диққат марказида бўлади. Мустафи мусобақада бешта гол уриб улгурган «Бавария»нинг полшалик ҳужумчиси Роберт Левандовскини қўриқлашига тўғри келса, Ўзил «Арсенал» ўйинини ташкиллаштирувчи вазифасини бажаради.

Чемпионлар Лигаси доирасидаги муҳим ўйинларда масъулиятни ўз елкасига ололмаслиги ва ўйиннинг боришига таъсир ўтказолмаслиги учун танқидга учраб келаётган Ўзил ушбу баҳсда танқидчиларга муносиб жавоб қайтариш учун Германия терма жамоасидаги жамоадошларига қарши ушбу баҳсда ўзини кўрсатиши керак бўлади.

Санчес – янада муҳим футболчи

Мюнхендаги дастлабки ўйинда қозониладиган ғалаба Арсен Венгер шогирдларини Лондондаги жавоб ўйинидан олдин жуда қулай вазиятга олиб чиқади. Бунинг учун эса мусобақада ушбу мавсумда икки гол уриб, уч голга ҳаммуаллифлик қилган Алексис Санчеснинг муваффақиятли ўйинига кўп нарса боғлиқ бўлади.

Чилилик ҳужумчи нафақат алдаб ўтиш ва дриблинг қобилиятига эга, балки бирга-бир вазиятларда исталган рақибларда устун кела оладиган футболчидир. Тескор ва кутилмаган ҳаракатлар кўрсата оладиган Санчес мюнхенликлар ҳимоячиси Жером Боатенг учун бош оғриғи бўлиши табиий, зеро германиялик футболчи кичик бўйли ҳужумчиларга қарши туришда ёқимсиз тажрибага эга.

«Тўпчилар» чоракфиналга чиқса жамоа бу ишни сўнгги етти мавсумда илк марта уддалаган бўлади. Париждаги финалда «Барселона»дан енгилганидан буён «Арсенал» фақат уч марта нимчорак финалдан ўта олган (2008-2010 йилларда). Парижда «Барселона» йирик ҳисобда енгилган ушбу мавсумда эса «Арсенал» ҳам ниҳоят муваффақиятга умид қилиши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:37, 15.02.2017.
Ўқилди: 6011 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.