"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ЕЧЛ 1/8 финалининг биринчи ўйинида "Бавария"дан учралган мағлубият (1:5) сабабларини келтирди.
"Бу ҳисобни тушунтириш қийин. Танаффус олдидан бир нечта имкониятларимиз бўлган ди. Иккинчи голда омадимиз келмади, кейин Косельнини йўқотдик. Шундан сўнг "Арсенал" бўшашиб кетди.
"Бавария" биздан яхши ўйнади, улар иккинчи бўлимда ўзларини жуда яхши кўрсатишди, биз эса бунга жавоб бера олмадик.
Ўзимни оқламайман. Бу даражада мағлуб бўлиш - ҳақиқий шок. Биз ҳаммасини нотўғри бажардик, ҳисоб буни айтиб турибди. Бундай ўйинларда 90 дақиқа мобайнида диққатни йўқотмаслик керак. "Бавариянинг учинчи голи бизни ўлдирди, шундан сўнг ўйинни ташлаб юбордик.
Бу фаолиятимдаги нг паст нуқтами? Бу ҳозир муҳим деб ўйламайман, аммо мен ҳақиқатан хафаман. Бу ўйинни унитиб, кейингисига тайёрланиш керак", - дейди Венгер.