Британиянинг The Telegraph нашри мавсум якунланганидан сўнг "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг ўрнига "канонирлар"ни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўхатини тузди.
Франциялик мутахассис ҳозирча шартномасини узайтириш борасида аниқ бир қарорга келмаган ва клубни тарк этиши мумкин.
Бугун лондонликлар ЕЧЛ нимчорак финалида "Бавария" меҳмони бўлиб, йирик 1:5 ҳисобида мағлуб бўлдилар ва уларнинг кейинги босқичга ўтишлари катта сўроқ остида қолди. Шунингбек, жамоа АПЛда чемпионлиги учун ҳам омадсиз курашмоқда. Мухлислар жамоа ўйинларидан норози ва ОАВ жамоани 20 йилдан буён бошқариб келаётган Венгернинг истеъфоси ҳақида кўп ёзишмоқда.
The Telegraph тузган номзодлар рўйхати:
Деннис Бергкамп, Тьерри Анри, Патрик Виейра, Дидье Дешам, Лоран Блан, Луис Энрике, Роналд Куман, Йоахим Лев, Хорхе Сампаоли, Томас Тухель, Диего Симеоне, Массимилиано Аллегри, Карло Анчелотти.