"Челси" ҳужумчиси Диего Коста клуб билан янги 5 йиллик шартнома имзолайди, дея хабар беради The Sun.
Янги шартномага кўра, Коста жамоанинг нг кўп ҳақ тўланадиган ўйинчисишга айланади ва ҳафтасига 220 минг фунт маош олади. Беш йил давомида бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 65 миллион евро ишлаб топади.
Таъкидлаш жоиз, янги шартнома Костани Англиядаги нг кўп ҳақ тўланадиган 5 футболчи сафига қўшади. Бу борада "МЮ" ҳужумчиси Уэйн Руни етакчилик қилмоқда - ҳақтасига 300 минг фунт.
Аввлроқ, Хитой клубларидан бири Костага йилига 30 миллион евро маош ваъда қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо кейинроқ футболчи бу хабарни инкор қилди.