Андижон шаҳрида “Вилоят ҳокими кубоги-2017” турнири бўлиб ўтмоқда.
“Андижон” жамоаси қошидаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” жамоаси “В” гуруҳидаги илк учрашувини ўтказди. Бир неча йиллардан буён биринчи лигада иштирок этиб келаётган Наманган вилояти, Уйчи тумани жамоаси бўлган “Хотира-79”га қарши баҳсда андижонликлар ишончли ғалабага эришиб, мухлисларни қувонтирди. Асосан футбол мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоамиз шу куни биринчи лига клубига деярли 10 киши бўлиб жиддий ташвиш туғдира олди.
Бундай дейишимизнинг боиси ўйиннинг дастлабки 15-дақиқаси ўтиб бораётганида мезбонлар таркибида харакат қилаётган ҳимоячи Дилмурод Адаҳамжоновни бош ҳакам қизил карточка билан сийлаб майдондан четлатди. Шунга қарамай ёш андижонликлар ирода ва маҳорат кўрсатиб, ғалабани ўз томонига оғдира олди. Бу эса стадионга келган мухлисларни қувонтирди. “Андижон-БЎФМ” таркибида шу куни тажрибали Алишер Тўхтасинов харакат қилиб, рақиб дарвозасини нақд 4 бор аниқ нишонга олди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугун Тўхтасинов ўзининг 27 ёшини қарши олди. Туғилган кунига футболчининг ўзи муносиб совға тайёрлай олди.
Шўрбулоқ даҳасидаги “ФИМИ” стадионида ўтган баҳс кескин ва муросасиз руҳ остида ўтди. Алишер Тўхтасинов аниқ зарбалари билан рақиб дарвозасини нишонга олиб, бир неча бор жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Меҳмонлар ҳам камида дуранг қайд этиш илинжида астойдил харакат қилган бўлсада, лекин бироз кучи етмади.
“В” гуруҳи 1-тур.
“Андижон-БЎФМ” – “Хотира-79” 4:3
Шўрбулоқ. “ФИМИ” стадиони.
Ҳакамлар: Баҳодир Рўзиматов, Шохруҳ Акрамов, Бекзод Тўлқинов.
Голлар: Алишер Тўхтасинов (4та) – Бобур Мамажонов, Фарҳод Шокиров, Мирзоҳид Собиров.
“Андижон-БЎФМ”: Мансур Турсунбоев, Алишер Тўхтасинов, Салоҳиддин Жамолдинов, Фарруҳ Мухторов, Жаҳонгир Одилов, Дилёр Расулов (С), Мирзоулуғбек Хусанбоев, Бобур Омонуллаев, Ўлмас Мамадалиев, Мадамин Маҳмудов, Дилмурод Адаҳамжонов.
Захира: Зуҳриддин Қаҳҳоров, Омонулла Ғаниев, Шохжаҳон Раимжонов, Хондамир Юлдашев, Иқбол Муҳаммаджонов, Аваз Мухторжонов, Бобур Солиев.
“Хотира-79”: Шавкат Каримов, Фозил Деҳқонов, Баҳром Юлдашев, Санжар Тошпўлатов, Раҳмонжон Ўринов, Амирхон Иброҳимов, Сардор Теляков, Бобур Мамажонов, Шуҳрат Ҳамидов, Фарҳод Шокиров, Муҳаммаджон Расулов.
Захира: Амир Эргашев, Мирзоҳид Собиров, Азизбек Жўрабоев, Ҳусанбой Тешабоев, Аҳрор Салимов, Анвар Хожимирзаев.