Кириш Регистрация
12/10 05:00 Перу - Уругвай
12/10 19:00 Динамо 0-1 Навбаҳор

Тарихдаги ака-ука футболчилар қарама-қаршилиги

Баҳо:
+ | -

Европа Лигаси 1/16 финалида «Манчестер Юнайтед» Франциянинг «Сент-Этьен» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу баҳсда ака-ука Пол ва Флорентин Погбалар қарама-қаршилиги ҳам кўплаб футбол ишқибозларининг диққат марказида турибди. Уларгача ҳам катта футболда бир қанча ака-ука футболчилар рақиб сифатида майдонга тушишган. Франcе Фоотбалл нашри улардан баъзиларини йодга олди.

Коло ва Яя Туре

Дастлаб 2010-2013 йиллар оралиғида «Манчестер Сити»да бирга тўп сурган бу ака-укалар кейинчалик рақиб сифатида майдонга тушишди. Коло Туренинг «Ливерпул»га ўтиб кетди. 2015 йил 1-мартида эса «Манчестер Сити»га қарши баҳсда укаси Яя Турега қарши бир неча дақиқаларни ўтказди. Якунда Коло Туренинг жамоаси 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Гари ва Фил Невилл

Бу ака-ука Невиллар ҳам бирга Манчестерда тўп суришган. «Манчестер Юнайтед»нинг ўринбосарлар ва профессионал жамоаларида ўз маҳоратларини тоблашган. Бироқ Фил Невилл 2005 йилда «Манчестер Юнайтед»дан «Эвертон»га кўчиб ўтди. Улар 5 бора рақиб сифатида беллашишди. Қизиғи, ушбу баҳсларнинг иккитасида улар ўз жамоаларини сардор сифатида майдонга олиб чиққан.

Франко ва Жузеппе Барези

Ака-ука Барезилар бир-бирига қарши йилда камида икки маротабадан тўқнаш келган. 70 йиллар охиридан то 90 йилларгача, Франко ва Жузеппе Барезилар А Церийанинг икки азалий рақиб жамоалари “Интер” ва “Милан” сафида ҳаракат қилган. Франко «Милан»нинг асосий ҳимоячиларидан бири бўлган бўлса, Жузеппе ярим ҳимоячи амплуасида ўйнаган.

Диего ва Габриэл Милито

2000 йиллар бошида Диего «Расинг»да, укаси Габриэл эса “Индепендиэнте” жамоасида тўп сурган. Бу икки жамоалар бир-бирига қарши Аргентина чемпионатида тез-тез тўқнаш келган. Кейинчалик, ака-ука қарама-қаршилиги Европага кўчди. 2010 йил 28-апрелида «Интер» ўз уйида «Барселона»ни қабул қилган ва унда фақатгина Диего Милито асосий таркибда ўйнаган бўлса, жавоб учрашувида укаси ҳам илк дақиқалардан майдонга тушганди. Каталонияликларнинг 1-0 ҳисобидаги ғалабаси ҳам финалга чиқишни таъминлай олмаганди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 23:09, 16.02.2017.
Ўқилди: 8811 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.