Кириш Регистрация
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм

"Нефтчи" назорат ўйинида "Шахтёр" ёшларини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Анталияда ўқув машғулот йиғинларини ўтказаётган “Нефтчи” жамоаси кеча режадан ташқари яна бир ўйин ўтказди.

Донецкнинг “Шахтёр” U-21 жамоаси футбол клубимизга режадан ташқари ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифи билан мурожаат қилди. Андрей Фёдоров бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларга янада кўпроқ ўйин амалиёти бўлиши учун мазкур ўртоқлик баҳсига розилик беришди.  “Шахтёр” жамоасининг 21 ёшгача бўлган футболчиларга қарши ўйин ҳам қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтди. Ўйинда вакилларимиз 2:1 натижасига кўра рақибни таслим қилишди. Фарғоналиклар сафида Аббос Махсталиев пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, Абдужамол Исроилов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу ўйинда жамоанинг бир қатор тажрибали ва легионер футболчиларига дам берилди.  Донецкликларнинг ёшлар жамоасига қарши беллашув бўлгани муносабати билан Андрей Фёдоров ҳам мазкур учрашувда кўпроқ ёш футболчилар имконият берди. “Нефтчи” Донецк клубига қарши қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Ҳусниддин Ғофуров, Иброҳим Нўъмонов,  Сардор Қулматов,  Умид Қодиров, Абдужамол Исроилов, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дамир Низанов, Мўйдин Мамазулумов

Захирадан майдонга тушганлар: Аббос Махсталиев, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 11:51, 17.02.2017.
Ўқилди: 4946 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик