«Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко Европа лигасининг 1/16 финалидан ўрин олган «Вильярреал» (4:0) клубига қарши ўйинда рақиб дарвозасига учта гол урди.
«Бу фаолиятимдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. Ҳет-трикни қизимга бағишлайман. Биз жуда яхши ўйнадик ва кучли рақибга вазият яратиш учун имконият бермадик. Аммо олдинда ҳали яна 90 дақиқа ўйин бор, хотиржамликка берилиши ярамайди» - деди Жеко Football Italia хабарида.