Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Қўқон-1912" "Шўртан" билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

«Қўқон-1912» бугун Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Мураббийлар “Қизилқум”га қарши баҳсда ўйнамаган футболчилардан иборат таркибни майдонга туширишди.

Ўйинни қўқонликлар фаол тарзда бошлади. 4-дақиқада Филип Райевац - Муҳаммаданас Ҳасанов комбинацияси чиройли чиқди. Бироқ якуний зарбага аниқлик етишмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, ўйинда ҳисоб очилди. Собир Ҳамидов ижросидаги зарба чиройли голга айланди. У тахминан 20 метрлардан йўллаган зарбаси билан дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олди.

Голдан кейин ғузорликлар ҳужумга зўр беришди. 11-дақиқада Сардор Собирхўжаев дарвозабон билан деярли бирга-бир чиқиб, кучли зарба йўллади. Рибкин маҳорат кўрсатиб тўпни қайтариб қолди.

21-дақиқада Акмал Холматов маҳорати эвазига ҳисоб тенглашди. 37-дақиқада «Қўқон-1912» дарвозасига пенальти белгиланди. Уни Элдор Бойматов аниқ амалга оширди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Филип Райевац ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

Иккинчи бўлимни «Қўқон-1912» шиддатли тарзда бошлади. 52-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов индивудиал маҳорати эвазига дарвозабон билан бирга-бир чиқди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ бўлди. 76-дақиқада ғузорликлар учинчи голни киритиши мумкин эди. Аммо Маъруф Муродов икки метрдан дарвозани ишғол қила олмади.

84-дақиқада Андрей Сидоров ҳисобни тенглаштирди. Чап қанотдан жарима зарбасини Собир Ҳамидов чиройли тарзда жарима майдончасига узатиб берди. Сидоров ҳаммадан баланд сакраб боши билан рақиб посбонини ожиз қолдирди.

Шу тариқа, учрашув дуранг натижа билан интиҳо топди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Шўртан” - 2:2
Бош ҳакам: В. Серазетдинов.
Голлар: Собир Ҳамидов-6, Андрей Сидоров-84. – Акмал Холматов-21, Элдор Бойматов-37 (пен).
“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Ойбек Рустамов, 7. Шоҳруҳ Холматов, 8. Филип Райевац, 17. Андрей Сидоров, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 22. Ориф Мамажонов, 25. Иқбол Маликжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 31. Суҳроб Раҳмонов, 70. Собир Ҳамидов.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11. Акмал Холмуродов, 23. Баҳодир Акрамов, 24. Иброҳим Раҳимов, 33. Суҳроб Бердиев, 75. Шерзод Алижонов.
“Шўртан”: Элдор Тожибоев, Обид Жўрабоев, Умар Эшмуродов, Сирож Ҳамроев, Жаҳонгир Жиянмуродов, Руслан Вагапов, Саидкамол Акбаров, Сардор Собирхўжаев, Элдор Бойматов, Акмал Холматов, Қадамбой Нурметов.
Захира: Отабек Нарзуллаев, Игорь Таран, Жамол Отақулов, Маъруф Муродов, Олим Каримов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 20:31, 19.02.2017.
Ўқилди: 4640 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.