«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович, фаолиятида кескин бурилиш ясалишига сабабчи бўлган мураббийни тилга олди.
Златан яқинда Фабио Капелло билан учрашиб, бирга суратга тушди ва уни инстаграм саҳифасига жойлаштириб, «Фабио Капелло - ўйинимни ўзгартирган инсон» - деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимович Капелло билан «Ювентус» клубида 2004 – 2006 йилларда бирга ишлаган эди.