Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Чемпионлар Лигаси: бу ҳафта ўйнайдиган жамоалар ҳозир қандай ҳолатда?

Баҳо:
+ | -

2016/2017 йилги мавсум Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финали дастлабки ўйинлари давом этади. Ўтган ҳафтадаги бир-биридан қизиқарли ўйинлардан кейин ушбу ҳафтада бизни «Байер» – «Атлетико», «Манчестер Сити» – «Монако», «Порту» – «Ювентус» ва «Севилья» – «Лестер» баҳслари кутиб турибди.

«Байер» (Леверкузен, Германия) – «Атлетико» (Мадрид, Испания)

Ушбу жамоаларнинг икки йил олдинги тўқнашуви жуда қизиқарли бўлганди. Иккала ўйинда ҳам ғолиб аниқланмагач, бу иш пеналтилар церийаси ёрдамида амалга оширилган ва мадридликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугунги баҳсда ҳам охирги пайтларда кўнгилдагидек ўйин кўрсатолмаётганига қарамай «Атлетико» фаворит сифатида кўрилмоқда – мадридликлар ўтказган сўнгги 8 ўйиннинг 3 тасидагина ғалаба қозона олди. Шундай бўлса ҳам Диего Симеоне шогирдлари Ла Лигада кучли тўртликка қайтишни уддалади, Хихоннинг «Спортинг» клубига қарши кечган сўнгги ўйинда эса Кевин Гамейро Ла Лига тарихидаги иккинчи энг тезкор хет-трикни қайд этди (5 дақиқадан кам вақт ичида).

Европа мусобақаларида ўз майдонида 10 ўйиндан буён мағлубиятга учрамай келаётган «Байер»нинг ҳозирги формасини ҳам кучли деб бўлмайди – жамоа сўнгги 7 ўйиндан фақат учтасидагина ғалаба қозонган, Бундеслигада эса саккизинчи ўринда бормоқда. Леверкузенликлар ушбу мавсумда Европа Лигаси ўрни учун курашга энди қўшилмоқда.

«Манчестер Сити» (Манчестер, Англия) – «Монако» (Монако, Франция 1 Лигаси)

Ўзининг сўнгги 20 йил ичидаги энг яхши мавсумини ўтказаётган «Монако» нафақат Францияда, балки бутун Европада ҳам яхшигина довруғ қозонмоқда. 1 Лига пешқадамлари ҳар ўйинда ўртача 3 тадан гол уриб келмоқда ва сўнгги 12 ўйинда мағлубият нималагини билмаган. Охирги ўйинда эса «Монако» «Бастия» майдонида дуранг ўйнаб, очко йўқотди.

«Манчестер Сити» эса ўзи дуч келган инқирозни бартараф этиб, аста-секинлик билан тикланиб, мавсум бошида кетма-кет 10 ғалабага эришилган даврдаги формасини қайтармоқда. Сўнгги ўйинда эса Англия Кубоги доирасида иккинчи дивизион вакили «Ҳадлсфилд Таун» билан нурсиз дуранг қайд этидли.

«Порту» (Порту, Португалия) – «Ювентус» (Турин, Италия)

Ушбу баҳс афсонавий дарвозабонлар Икер Каслияс ва Жанлуижи Буффоннинг 17-қарама-қаршилигига сабаб бўлади. Умумий ҳисобда испаниялик дарвозабон устун бўлса-да, Чемпионлар Лигасида Буффоннинг натижалари яхшироқ. Шубҳасиз, ушбу тўқнашувда сўнгги 7 ўйинда ғалаба қозониб келаётган «Ювентус фаворитдир.

Бироқ «Порту» ҳам сўнгги 6 ўйинда ғалаба қозониб, Португалия чемпионати пешқадами «Бенфика» билан орасидаги фарқни 1 очкогача қисқартиришга эришди. Январда жамоа сафини тўлдирган «янги Халк» дея таърифланаётган бразилиялик Франциско Соареш портуликлар ҳужум чизиғини кучайтиргани шубҳасиз, бироқ жамоа сермаҳсуллик кўрсатмоқда, дейиш қийин.

«Севилья» (Севилья, Испания) – «Лестер» (Лестер, Англия)

Ла Лигада «Реал» ва «Барселона» таъқиб қилиб келаётган «Севилья» 1958 йилдан буён чорак финалида ўйнамаган Чемпионлар Лигасида ҳам муваффақиятга эришишни мақсад қилган. Андалусияликлар қанчалик яхши формада эканликларини «Реал»нинг 40 ўйинлик мағлубиятсиз церийасига якун ясаш орқали кўрсатди. Ижарага олинган Стеван Ёветич эса жамоанинг ҳужумини янада жонлантирди.

«Лестер»нинг ҳозирги формаси борасида эса яхши гаплар айтиш қийин. «Тулкилар» тарихга Англия чемпионлигини қўлга киритиб, кейинги мавсумда юқори дивизионни тарк этган иккинчи жамоа сифатида кириш остонасига жуда яқин турибди. Бироқ Чемпионлар Лигасида «Лестер»дан балки сюрприз кутиш мумкиндир.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 13:02, 21.02.2017.
Ўқилди: 9602 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.