Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Имкониятлар чамаланганда: «ПОРТУ» - «ЮВЕНТУС», «СЕВИЛЬЯ» - «ЛЕСТЕР» ўйинига тахминлар

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида клублар ўртасидаги энг нуфузли ва сердаромад турнир - Европа ЧЛнинг илк «плей-офф» раундига қуръа ташлангач, Soccer.ru сайти ижодкорлари дарҳол жуфтликларда қайси жамоа фаворит эканлигини тахмин қилишга тушишди. Улар бу жараёнда кўплаб жиҳатларни эътиборга олишди.

«ПОРТУ» - «ЮВЕНТУС»

Клубларнинг УЕФА рейтингидаги ўрни: 13 - 6
Клублар таркибининг умумий баҳоси (transfermarkt.de портали маълумоти бўйича): 186 млн. евро - 444 млн. евро.
Клубларнинг ЧЛ «плей-офф» раундидаги тажрибаси: ўтган мавсум ЕЛ гуруҳ раундидан чиқолмади - баҳорда 1|8 финалда ўйнади.
Клубларнинг етакчи футболчилари: Браими, Ка-сильяс, Данило Перейра, Макси Перейра, Фелипе, Андре Сильва, Диого - Буффон, Алвеш, Пьянич, Бонуччи, Алекс Сандро, Игуаин.

Клубларнинг ўйин бобидаги устун тарафлари: позицион ҳужум, ўрта ва узун тўп ошириш ҳисобига вазият яратиш, «иккинчи қават»да самарали курашиш - ижрочилар маҳорати, позицион ҳимоя, қанотлар бўйлаб ҳужум, ҳаво курашларидаги устунлик.

Умумий ҳисоб: 4:0 «Ювентус» фойдасига.

Икер Касильяснинг «Порту»даги шериклари учун Европа ЧЛ баҳорги босқичида ўйнаш - ўзига хос реклама. Бироқ Португалия клубларининг бундай баҳсларда устун чиқишлари анча қийин масала. Хусусан, «Ювентус»дек рақибга дуч келишганида. Демакки, «аждарлар»га ҳам «бьянконерлар» билан рақобатлашиш осон кечмайди. Аммо бу «Порту»нинг «сенсация» қайд этиш имкониятига эга эмаслигини англатмайди. Мисол учун, бу жамоа яқиндагина «Бавария»ни роса қийин аҳволга солиб қўйганди. Тўғри, бу йил эмас. «Ювентус» эса буни инобатга олади, албатта. Қолаверса, туринликлар финал таъмини татиб кўришган ва энди ўша муваффақиятни такрорлаш, ҳаттоки, яхшилашни кўзлашади. Моҳиятан олганда, Италия гранди кичик омадсизликларга тўғри ёндашса ва «Порту» имкониятларини талаб даражасида баҳоласа, муаммо сезмаса керак.

Тахмин: «Ювентус» ижросида идеал футбол кўрмаслигимиз ва «Порту»да ҳам имконият туғилиши мумкин. Бироқ Икер Касильяс ва Жанлуижи Буффон қарама-қаршилигида иккинчисининг жамоаси ғалаба қозониши эҳтимоли катта, барибир.


«СЕВИЛЬЯ» - «ЛЕСТЕР»

Клубларнинг УЕФА рейтингидаги ўрни: 11 - 73
Клублар таркибининг умумий баҳоси (transfermarkt.de портали маълумоти бўйича): 218 млн. евро - 215 млн. евро.
Клубларнинг ЧЛ «плей-офф» раундидаги тажрибаси: иштирок этмади, ЕЛда ғалаба қозонди - дебютант.
Клубларнинг етакчи футболчилари: Насри, Н~Зонзи, Васкес, Эскудеро, Витоло, Мариано, Рико - Маҳрез, Фукс, Хут, Морган, Дринкуотер, Шмейхель, Варди.

Клубларнинг ўйин бобидаги устун тарафлари: қанотлар орқали ҳужум, юқори прессинг, позицион ва кенг ҳимоя - қарши ҳужум, ўрта ва узун узатма, узоқ масофадан бериладиган зарба, қанотлар бўйлаб ҳужум.

Умумий ҳисоб: 1:0 - «Севилья» фойдасига, 1та дуранг билан.

«Севилья» учун «плей-офф» баҳслари - мавсум давомидаги ёқимли жараён. Бу клуб «Қирол кубоги»да доим ҳам бор эътибори билан ўйнамайди, аммо еврокубокларда курашишга жуда мойил. Мисол учун, ЕЛда 3 марта ғолиб чиққани бежиз эмас. Хорхе Сампаолига хос мураббийлик ғояларига жамоанинг жанговар руҳини қўшсак, хушчақчақ «Севилья»нинг дуч келган рақибга жиддий тўсиқ қўйиши мумкинлиги ойдинлашади. «Лестер»ни эса кимдир ҳамон «сирли тулпор» сифатида таърифлаяпти, айримлар аксинча, унга жуфтликнинг яққол аутсайдеридек қарашяпти. Аммо шуниси борки, айёр Клаудио Раньери асосий кучни айнан ЧЛга сафарбар этаётгандек. Ахир АПЛда унинг ишлари юришмаяпти. Хуллас, ушбу жуфтлик вакиллари ўйин бобидаги турли жиҳатлар бўйича тенг, фақат испанлар евроаренадаги тажриба ҳисобига бироз устунлар. Қаранг, ҳаттоки, икки жамоанинг таркиби баҳосида ҳам фарқ йўқ, ҳисоби. Бундай мувозанат қолган жуфтликларнинг бирортасида кузатилмайди.

Тахмин: «Севилья» ҳозирги ҳолати ва тайёргарлик меъёри бўйича Англия чемпионидан қолишмайди. «Тулкилар» эса жуда хавфли, бироқ улар тушиб кетсалар керак. Тўғри, бу жуфтликка нисбатан мутлақо тескари башоратни айтиш ҳам мумкин. Қисқаси, ҳаммаси ўта мавҳум.

Сир эмас, кўпчилик сўнгги вақтларда «Футболда ҳар қандай жамоа ғалаба қозониши мумкин» қабилида фикр юритишга одатланиб қолди. Бироқ фактлардан кўз юмиш нотўғри - футболчилар, иштирок бобидаги тажриба, рейтингдаги мавқе, аввалги мавсум натижалари, ўйин элементлари... Тушунарлики, биринчи «плей-офф»даёқ йўлдан чекиниши ақлга сиғмайдиган жамоалар бор. Иштирокчилар мақомига қарасак, шундай. Хуллас, «Реал», «Ювентус», «Манчестер Сити», «Боруссия» Д. ва «Атлетико» клублари кейинги раундга чиқишлари шартдек, зеро, улар рақибларидан анча кучли. Умуман, ЧЛда яққол фаворитлар йўқ эмас - улар барчага таниш ва маълум. Аммо ҳеч бир клуб дейлик, ўз майдонида гол қўйиб юборишдан, омадсиз оқшомга юз тутишдан ёки бошқа «сенсация»лардан ҳимояланмаган. Шундай бўлсада, ўжар фактлар барибир, номдор жамоалар ғалабасини тахмин қилишга ундайверади...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:30, 22.02.2017.
Ўқилди: 6018 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.