Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳасанали Қодиров блогида: «Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат»

Баҳо:
+ | -

Куни-кеча анчадан бери кутган воқеа содир бўлди. Ҳозиргача миллий терма жамоамизнинг бош мураббийи кўпам интервью бермас эди. Умуман бермас эди. 2015 йили ёзда ишга тайинлангач, аввало барча журналистлар билан бир ўзи очиқ суҳбат ўтказгани эсимда. Ёнида фақат Санжар Ризаев бор эди. Ишни бундай бошлашидан Матбуот билан яқин алоқада бўлиб, барча ишқибозлар билан тез-тез учрашиб турар экан-да, МТЖ ўйинларининг тарғиботи кучаяр экан-да, деб умид боғлаган эдим. Ундай бўлмади. Унча-мунча журналистга интервью бермади. Ҳеч қандай кўрсатувда қатнашмади.

Ва ниҳоят, “Ўзбекистон футболи”нинг 9 февраль кунги сонида Камолиддин Алимов билан бир саҳифалик хос-суҳбати босилиб чиқибди. Қунт билан ҳар бир сўзини шимиб-шимиб ўқиб чиқдим. Ўқир эканман,  Самвел Вячеславович Бабаянни инсон сифатида тушунишга ҳаракат қилдим. Мазкур киши билан, юртимизнинг барча ишқибозлар диққат марказида турган мазкур киши билан  хос-суҳбат қура олмаганим учун армонда эдим. Интервьюни ўқиб бўлгач, у кишига очиқ хат ёзишга жазм қилдим.

ВА НИҲОЯТ...   1.
A. Самвелжан, барчамиз асосли равишда “Пахтакор”да бажарган катта ишларингиз туфайли Сизни азалдан ҳурмат қиламиз. Бу факт. Аввал мен ҳам камтарликни билмаган менежер деб, Сизни қоралаганман. Бош мураббий Исмоиловни курсига ўтказиб қўйган менежер майдон четига чиқиб олиб, ўйинни бошқаришини кўринг, жиблажибонга ўхшаб қанот қоқишини кўринг деб, Сизни танқид қилганман. Сохтакашликни бартараф қилиб, масъулият юкини орқалаб, ўзингиз бош мураббий бўлганингиздан кейин Сизга ҳурматим ошди. Терма жамоага бош мураббий этиб тайинланган кундан кейиноқ, барча қалам аҳли билан суҳбат қуриб, терма атрофида ўша пайтгача мавжуд бўлган тарафкашликни бартараф қилиб, ҳаммани терма атрофида бирлаштириб, ҳаммани бир тараф қилиб, терма тараф қилиб, бетарафликни, бўлса бўларчиликни йўқотиб, барча журналистларни бир золга жамлаганингиздан кейин Сизга ҳурматим янада ошди. Ўшандан кейин барча футбол журналистларини ҳозиргача ҳеч ким бир жойга йиғмади. Терма атрофида илгари содир бўлиб турган тарафкашлик воқеаси, кимгадир, қандайдир шахсга қарши қўйилган қандайдир “бабаянчилик” умуман пайдо бўлмади ҳам.

Ҳаммамизнинг эътиборимиз терма ўйинига қаратилди. Бабаян шахсига эмас. Сиз энг қалтис пайтда термага бош бўлдингиз. Сиз ҳар бир ўйин ё ҳаёт, ё мамот тарзида, плей-офф тарзида, ҳар бир ўйин финал каби аҳамиятли тарзда ўтадиган пайтда термага бош бўлдингиз. Иккита мағлубиятдан кейин яна ўша аҳволга тушиб қолдингиз. Ё Ҳаёт , ё Мамот. Олдинига меҳнатингиз ёмон бўлмади. Гуруҳда биринчи бўлиб ҳал қилувчи босқичга чиқдингиз. Битта ўртоқлик ўйинини ҳисобга олмасак, термамиз бошқарувингиз остида бир йил ичида, яъни 2015 йил 3 сентябридан то 2016 йил 6сентябригача ўйнаб қаторасига ўн марта ғалабага эришди.

Сиз учун иккинчи даражали майда нарсалар йўқ эди. Ҳамма жараённи пухта қилиб уюштира бошладингиз. Илгари терма машғулотларида тартиб бошқача бўлар эди. Сиз дарғалик қилгач, беш дақиқалик танишувдан сўнг барча журналистлар учун машғулотларни кузатиш тақиқланди. Барчамиз битта қолмай, машғулотларни кузата олмай майдонни ташлаб чиқиб кетар эдик. Ўта жиддийлик футболчиларда навбатдаги терма ўйинига эътиборни кучайтирди. Мен билмаган бошқа барча соҳаларда ҳам Сиз туфайли ишга жиддий муносабат ўрнатилган бўлишига  шубҳа қилмайман.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:51, 22.02.2017.
Ўқилди: 16394 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.