“Насаф” Тошкентда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.
Назорат учрашувининг биринчи бўлимида қуйидаги футболчиларимиз майдонда ҳаракат қилишди: 35.Санжар Қувватов, 22.игорь Голбан, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов (с), 14.Шароф Муҳитдинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 27.Ислом Рашидхонов, 20.Ислом Кенжабоев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Дилшод Хушбаков, 69.Драган Черан.
Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Шерзод Аъзамов кичик жароҳатлари борлиги туфайли жамоага ёрдам бериша олишмади.
Дониёр Нарзуллаев, Одилжон Ҳамробеков, Бобир Абдухолиқов, Азизжон Ғаниев мамлакатимизнинг 23 ёшлилар терма жамоасига жалб этилганлари боис, улар ҳам назорат учрашувида майдонга тушишмади.
Учрашув биринчи бўлимида ҳисоб 17-дақиқада Драган Черан томонидан очилди. Майдоннинг ўнг қанотидан ташкил этилган тезкор ҳужумда, Черан чиройли тарзда “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилди – 1:0.
Биринчи бўлимнинг 43-дақиқасида кончилар орадаги ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. Голга Жасур Ҳасанов муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлимнинг боши, 47-дақиқада яна Драган Черан жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди 2:1.
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасига келиб, “Қизилқум” жамоаси яна орадаги ҳисобни тенглаштирди. Бу голни “Насаф”нинг собиқ ўйинчиси Илҳом Юнусов киритди – 2:2.
67-дақиқага келиб “Насаф” яна ҳисобда олдинга ўтиб олди, жамоамизнинг навбатдаги голига Дилшод Хушбаков муаллиф бўлди -3:2.
Ушбу голдан сўнг, аниқроҳи ўйиннинг 67-дақиқасида мураббийларимиз жамоамиз таркибида бирдан учта ўзгариш қилишди. Майдонда ҳаракат қилган Дилшод Раҳматуллаев, Драган Черан ва Игорь Голбанлар ўрнига, Шахбоз Эркинов, Ғолиб Ғайбуллаев ва Сирожиддин Қўзиевлар туширилди. 75-дақиқада эса Санжар Қувватов ўз ўринини ёш дарвозабонимиз Умиджон Эргашевга бўшатиб берди.
Бу ўзгаришлардан сўнг, “Қизилқум” жамоаси ҳисобни яна тенглаштиришга эришди. Кончиларнинг навбатдаги голи, иккинчи бўлимда майдонга тушган Самандар Шодмонов томонидан 85-дақиқада киритилди.
Ҳисобни янада йириклаштириш учун жамоамизда бир қанча қулай вазиятлар бўлган бўлишига қарамасдан, ташкил этилган ҳужумлар самарасиз якунланаверди.
Назорат учрашувининг 88-дақиқасига келиб, Самандар Шодмонов томонидан киритилган яна бир гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Назорат учрашуви. 22.02.2017
“Насаф” (Қарши) – “Қизилқум” (Навоий) 3:4 (1:1)
“Бунёдкор” ФА сунъий майдони
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов
Қанот ҳакамлари: Султанмурод Улфатов, Андрей Снетков
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 22.игорь Голбан, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов (с), 14.Шароф Муҳитдинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 27.Ислом Рашидхонов, 20.Ислом Кенжабоев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Дилшод Хушбаков, 69.Драган Черан.
Захирадан майдонга тушганлар: 1.Умиджон Эргашев, 8.Сирожиддин Қўзиев, 15.Шахбоз Эркинов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев.
“Қизилқум”: Умид Хонимқулов, Алишер Юсупов, Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Вохид Шодиев, Азизбек Усмонов, Файзулло Қамбаров, Жасур Ҳасанов, Азамат Алланиёзов, Илҳом Юнусов, Шукурали Пўлатов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Рустамов, Самандар Шодмонов.
“Насаф” бугундан кичик таътилга чиқди. Футболчиларимиз 26 февралда ўз қароргоҳларида йиғилишади ва чемпионат 1-турига тайёргарликларни бошлашади.