Осиё Чемпионлар лигаси турнирида иштирок этаётган Хитойнинг уч клуби 1-турда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқа олди.
Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» Жанубий Кореяда «Сеул» футбол клубини Халкнинг ягона голи эвазига мағлуб этган бўлса, «Жиангсу Сунин» Кореянинг бошқа бир жамоаси «Жежу Юнайтед» устидан сафарда шундай ҳисобда устун келди. Учрашувдаги ягона гол 90-дақиқада легионер Рамирес Сантос томонидан урилди.
«Жежу Юнайтед» клуби аслида Чемпионлар лигасида иштирок этиши керак эмасди. Бироқ ОФК «Чонбук Моторс» футбол клубини турнирдан четлатгач, «Жежу Юнайтед» учун имконият пайдо бўлди.
Луис Фелипе Сколари бошчилик қилаётган «Гуанжоу Эвергранд» клуби Чемпионлар лигаси 1-туридаги энг йирик ғалабани қўлга киритди. Аёл киши мураббийлик қиладиган Гонконгнинг «Истерн» клубини қабул қилган гунжоулик футболчилар 7:0 ҳисобида муваффақият қозонди. Голларнинг 3 таси жамоанинг легионер футболчилари томонидан киритилди.
Осиё Чемпионлар лигаси
1-тур
21—22 февраль
Гол: Халк, 53 (0:1).
Ноаниқ пенальти: Деян Дамянович, 60 (С).
Четлатиш: Хе Гуан, 59 (Ш).
Голлар: Рикардо Гулярт, 4-пен (1:0). Ванг Шангюан, 22 (2:0). Лиао Лишенг, 33 (3:0). Лиао Лишенг, 47 (4:0). Алан, 65 (5:0). Паулиньо, 82 (6:0). Ванг Шангюан, 84 (7:0).
Четлатишлар: Вонг Тз Хо, 3 (I). Вонг Чи Чунг, 34 (I).
Гол: Рамирес Сантос, 90 (0:1).