"Сельта" бош мураббийи Эдуардо Бериццо Европа лигаси 1/16 финалида "Шахтёр" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бундай ўйиндан сўнг ўзимизни руҳан эзилгандай сезяпмиз. Ўйлайманки бизнинг омадимиз ва яхши ўйинимизга икки сабаб бўлди: концентрация ва руҳий хотиржамлик.
Ўйин жуда оғир бўлди. "Шахтёр"га раҳмат айтмоқчиман. Бугун ажойиб футбол кечаси бўлди. "Шахтёр" бундай ўйини билан Испания чемпионатида кучли тўртликка кирар эди", - дейди Бериццо.