«Атлетико» клуби «Лион» ҳужумчиси Александр Ляказетт билан қизиқмоқда.
The Telegraph хабарига кўра, «матрасчилар» ёзда «МЮ» клубига ўтиб кетиши кутилаётган Антуанн Гризманнинг ўрнини айнан Ляказетт билан тўлдиришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ, «Лион» футболчини € 70 млн еврога сотиши ҳақида эълон қилганди.
Жорий мавсумда Ляказетт Франция чемпионатида 21та ўйин ўтказиб, шунча гол урган.