«Боруссия» Д бош мураббийи Томас Тухель, ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамейянгсиз жамоанинг ишлари юришмаслиги ҳақида гапирди.
«Обамеянгнинг ўйинида салгина пасайиш бўлса ҳам, хавотирга тушаман. Обамеянг яхши формада бўлмаса, «Боруссия» ўз мақсадига эришолмайди. Агар унинг жисмоний ҳолати маромида бўлса, «Боруссия» исталган дақиқада гол уриб, ҳар қандай рақибни мағлуб эта олиши мумкинлигига ишонамиз» - деди Тухель Bild хабарида.
Жорий мавсумда, Обамеянг Германия чемпионатида 19 ўйин ўтказиб, 17та гол урган.