Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

"Нефтчи" дарвозабони "Черноморец" клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби дарвозабони Сергей Смородин фаолиятини Украинанинг “Черноморец Одесса” жамоасида давом эттиради.

Ўз вақтида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ҳам тўп сурган истеъдодли дарвозабон фарғоналиклар таркибида бир қатор ишончли мавсумларни ўтказди. “Нефтчи” ПФК ўз сафида фаолият олиб бораётган ва ўз тарбияланувчиларининг хар бирини юқори даражадаги топ жамоалар таркибида ўйнаш тарафдори ҳамда бу ғояни қўллаб-қувватлайди. Сергей Смородинга Украина клубидан хар тарафлама фойдали ва қулай бўлган таклиф келиб тушди. “Нефтчи” ПФК дарвозабонга ушбу жамоанинг бир қатор йиғинларида иштирок этиш имкониятини яратиб берди ҳамда Смородин “Черноморец Одесса” кўригидан муваффақиятли тарзда ўтди. Эндиликда ўзбекистонлик вакилимиз Украина футболида ўз омадини синаб кўради.

Сергей Смородинни Европадаги фаолияти орқали дарвозабон сифатида янада ўсиши учун “Нефтчи” ПФК мураббийлар штаби уни “Черноморец Одесса”га ўтишига розилик билдиришди. Умид қиламизки, Сергей украиналиклар сафида ўз профессионал даражасини янада ўстиради ва Ўзбекистон МТЖга муносиб ижрочи бўлиб етишади.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:38, 26.02.2017.
Ўқилди: 5542 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.