Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Андижон» 2 нафар футболчини таркибга қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

Чемпионат стартига қадар таркибни янада кучайтиришга харакат қилаётган «Андижон» селекция ишларини бир зум ҳам тўхтатмаяпти.

Таркибга икки нафар янги ўйинчи келиб қўшилди.

Уларнинг бири дарвозабон Абдукарим Муҳамедов бўлиб, 1994 йилда таваллуд топган. У ҳуқуқий жиҳатдан «Бунёдкор» аъзоси саналади. Бунгача асосан ёшлар ва биринчи лига мусобақасида харакат қилган.

Жамоа сафига ҳужумкор ярим ҳимоячи Шаҳзодбек Каримов ҳам келиб қўшилди. 1992 йилда туғилган ушбу футболчи ўтган мавсумда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида ўйнаган.

Айни дамда ҳар икки футболчи ҳам кўрикда эканлигини айтиб ўтиш лозим. Агарда уларнинг хатти-харакатлари мураббийларга маъқул келса, шартнома имзоланади. 

Дарвоқе, эртага «бургутлар» навбатдаги синов-назорат баҳсида майдонга чиқади. Бу сафарги рақиб ҳам яна «Ёзёвон-Лочинлари»дир. Фақат бу галги ўйин Ёзёвонда ўтади.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 21:25, 27.02.2017.
Ўқилди: 6479 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5476]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5016]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4058]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3361]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [3013]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2961]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2517]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2445]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2420]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2245]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик