Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

"Барселона": "Биз сафар ўйинларида ҳакамларга совға бермаймиз"

Баҳо:
+ | -

Испанияда "Вильярреал" президенти Фернандо Роигнинг примеранинг 24-турида "Реал"га қарши учрашув ҳаками Хесус Хил Мансано номига айтган сўзлари кенг муҳокама қилинмоқда.

"Барселона" ҳам бундан четда қолмади.

"Биз сафар ўйинларида ҳакамларга совға бермаймиз. Буни уй учрашувларида бажарамиз. Нима бўлганда ҳам биз бошқа клубларнинг ишига баҳо бермаймиз", - дейди "Барселона" клуби вакили Хосеп Вивес AS газетасига.

"Вильярреал" ўз майдонида 2:0 ҳисобида олдинда бораётганига қармай "Реал"га 2:3 ҳисобида ютқазди. Мадридликларнинг иккинчи голи кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу гол Криштиану Роналду томонидан пенальтидан киритилган. Тўп Бруно Сорианонинг қўлига теккач, Мансано 11 метрлик нуқтани кўрсатган эди. Роигнинг фикрича, Мансано мадридликларга ёрдам қўлини чўзган, бундан ташқари ўйиндан сўнг ҳакамлар стадион биносини "Реал" сумкалари билан тарк этганини айтган.

Ўз навбатида Испания ҳакамлар қўмитаси вакили воқеага "сумкаларда "Реал" нишонлари, брелок ва ручка бўлган" дея шарҳ берган.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:44, 28.02.2017.
Ўқилди: 9705 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.