Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Андижон» назорат ўйинида навбатдаги ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Қишнинг сўнгги кунида «Андижон» навбатдаги синов-назорат баҳсини ўтказди.

Бугун жамоа сафарда биринчи лига вакили «Ёзёвон-лочинлари» билан беллашди. Айни дамда таркибда деярли ўттизга футболчи борлиги туфайли мураббийлар штаби ўйинчиларни икки таркибга ажратди.

Биринчи таркиб Ёзёвондаги ўйинда иштирок этган бўлса, иккинчи таркиб кунига икки маҳал машғулот ўтказди. Улар билан эрталабки машғулотни Расул Раҳмонов ўтказди. Тушликдан сўнг эса бош мураббий Виталий Легайнинг ўзи бошчилик қилди.

Таркибга дарвозабон Абдукарим Муҳамедов билан ярим ҳимоячи Шаҳзод Каримов келиб қўшилди. Яқин орада яна бир ҳужумчи келиб қўшилиши кутилмоқда.

Сўнгги йилларни «Андижон» ёшлар жамоасида ўтказган иқтидорли футболчи Аброр Комилов вилоятнинг бошқа бир жамоаси «УзДонгЖу»га кўчиб ўтди.

Бугунги синов-назорат баҳсида мураббийлар яна бир бор футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди. «Андижон» ўйин давомида тажриба ва маҳорат бобида рақибидан бироз устунроқ кўринди. Аммо мезбонлар ҳам қаршилик кўрсатишга уринди. Якунда Санжар Асқаралиевнинг ягона голи «бургутлар»нинг ғалабасини таъминлади.

Энди навбатдаги ўртоқлик учрашуви 2 март, пайшанба куни «Норин»га қарши бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Андижонда, Шўрбулоқ даҳасидаги «ФИМИ» стадионида бўлиб ўтади. Баҳснинг бошланиш вақти соат 12:00га белгиланган.

28/02/2017
Назорат учрашуви.

«ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ» - «АНДИЖОН» 0:1.
Ёзёвон. «Пахтакор» стадиони.
Гол: Санжар Асқаралиев.

«ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ»: Баҳодир Йигиталиев, Отабек Маҳамаджонов, Жасур Саидов, Бунёд Абдуманнонов, Шаҳбоз Абдураҳмонов, Зокир Нурматов, Хайрулло Қодиров, Зоҳид Исмоилов (С), Адҳам Аҳмаджонов, Бекзод Махпиралиев.

ЗАХИРА: Жасур Тожибоев, Улуғбек Олимов, Ёқубжон Эралиев, Мақсад Ибрагимов, Ислом Назиров, Жаҳонгир Дадабоев, Даврон Холматов.

«АНДИЖОН»: Абдукарим Мухамедов, Дилмурод Маҳмудов, Абдурасул Комилов, Акбар Ходжаев, Ойбек Нурматов, Муҳаммадюсуф Абдумажидов, Санжар Асқаралиев, Фарҳод Бекмуратов, Иброҳим Отахонов, Шаҳбоз Жумабоев, Анвар Бердиев.

ЗАХИРА: Аҳрор Ўктамов, Шерзод Содиқжонов, Алишер Абдувоҳидов, Алишер Тўхтасинов, Шаҳзод Каримов.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 20:54, 28.02.2017.
Ўқилди: 5380 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.