Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Uzbek Tigers Россияга қарши жангларда Ҳасанбой Дўстматовдан фойдаланади

Баҳо:
+ | -

4 март куни Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси Тошкентда Uzbek Tigers’га қарши жангларда иштирок этади. Унга «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлганди. Жамоа аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.

3-турдаги рақиб ва ниҳоят пойтахт Тошкентда қабул қилинади. Рақиб — Patriot Boxing Team бунга қадар қозоғистонликлардан 2:3 ҳисобида енгилган ва хитойликларни 4:1 ҳисобида таслим қилган.

Мазкур жамоага қарши Uzbek Tigers сафида жанг қиладиган 5 нафар боксчи номига ойдинлик киритилди. Улар орасида Рио—2016 қаҳрамони Ҳасанбой Дўстматов ҳамда China Dragons’га қарши жанг арафасида жароҳат олиб, рингга чиқа олмаган Элнур Абдураимов бор.

WSB
Осиё минтақаси. 3-тур
4 март, шанба

Uzbek Tigers — Patriot Boxing Team

-49 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Батор Сагалуев
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов — Дмитрий Шарафутдинов
-64 кг: Элнур Абдураимов — Радмир Абдураҳмонов
-75 кг: Исроил Мадримов — Ражаб Ражабов
+91 кг: Зухриддин Маҳкамов — Ислом Текеев

Маълумот учун, 56 килограмм вазнда Абдулҳай Шораҳматов Хитойда рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлганди. Энди унга яна бир бор имконият берилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:39, 01.03.2017.
Ўқилди: 25832 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.